Грантлар

EMU Қўллаб қувватлаш фонди

EMU Университети таъсисчилари томонидан ЁШ ВА ИНТИЛУВЧАН ТАЛАБАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛОВЧИ ФОНД ташкил этилган

* Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган ҳар бир талаба маълум семестрдаги ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги бир семестр давомида бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин. Бунда ўзлаштиришнинг якуний ўртача кўрсаткичига қуйидаги ҳолларда қўшимча балл берилади:

  • Конференсиялардаги иштироки, маъруза билан қатнашиши;
  • Олимпиадалардаги иштироки ва ғалабаси;
  • Назарий ва амалий соҳадаги рационализаторлик таклифлар киритиши;
  • Инновацион ишланмалар яратиш ва жорий этиш;
  • Стартаплар ишлаб чиқиш ва жорий этиш, танловларда совринларни қўлга киритиши.

 

**Фонд талаба томонидан унинг олдига қўйилган талаб ва вазифаларни бажарилишидан келиб чиққан ҳолда харажатларни 25%, 50%, 75% ёки 100% қоплаб беради.

Регистрация

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.