Таълим йўналишлари

Таълим йўналишлари

Биз билан сиз юқори талабга эга тиббиёт мутахассислигига эга буласиз, юқори тажрибага эга мутахассислар бошчилигида пойтахтимизнинг нуфузли давлат ва нодавлат клиникаларида амалиёт, шунингдек Европа давлатларининг етакчи Олий ўқув юртлари ва клиникаларида стажировка ўтайсиз. *

Ўзингизни намоён этиш имкониятини қўлдан бой берманг, биз бакалавриатнинг қуйидаги йуналишларига танлов эълон қиламиз:

* Юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган талабалар таъсисчилар қўллаб-қувватловчи фонди хисобидан стажировкага юборилади.

  • Стоматология

  • EMU UNIVERSITY «Стоматология» йўналиши

    Стоматология факультетининг асосий мақсадли вазифаси диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар билан ишлашга қодир юқори малакали янги авлод мутахассисларини тайёрлашдир.

    Стоматология факультетининг ўқув жараёни устоз-шогирд тизимига асосланган ҳолда олиб борилади. Натижада талабаларнинг амалиёт шакли шифокорнинг касбий фаолиятига ўхшаш шаклда моделлаштирилади. Ўқишнинг биринчи куниданоқ талабалар амалий кўникмаларни босқичма-босқич ўзлаштиришни бошлайдилар, пойтахтимизнинг энг замонавий жиҳозланган клиникаларида етакчи мутахассислар раҳбарлигида стоматолог иши билан танишиб борадилар, шунингдек, устозлар кузатуви остида беморларни мустақил қабул қилишни ўрганадилар.

    Стоматолог-мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор стоматологик кафедраларда ихтисослашган фанларни, яъни терапевтик ва ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, жарроҳлик стоматологияси ва ортодонтияни чуқур ўқитишга қаратилган. Стоматолог-мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор стоматологик кафедраларда ихтисослашган фанларни, яъни терапевтик ва ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, жарроҳлик стоматологияси ва ортодонтияни чуқур ўқитишга қаратилган.

    Стоматолог-мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор стоматологик кафедраларда ихтисослашган фанларни, яъни терапевтик ва ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, жарроҳлик стоматологияси ва ортодонтияни чуқур ўқитишга қаратилган.

    Назарий ва клиник профилдаги кафедраларда биринчи ўқув йилида таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча талабалар учун инглиз тилини билиш бўйича мажбурий бўлган индивидуал тайёргарликдан сўнг, учинчи йилдан бошлаб ҳамма кафедраларда таълим тили ягона инглиз тили бўлади.

    Ўқиш учун тўлов – 22 500 000 бир академик семестер учун.

  • Фармация

  • EMU UNIVERSITY «Фармация» йуналиши

    Бугунги кунда Фармация йўналиши энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, юқори малакали фармацевтлар нафақат дорихоналарда ишлашлари, балки хавфсиз дори-дармонларни яратиш, уларни сақлаш, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдаги муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, сотиш механизмини яхши билиши ва фармацевтика бозори ҳолатини баҳолай олишлари керак.

    Университетимиз Фармация факультетининг мақсади фундаментал ва профессионал тайёргарликка эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир. Ўқув дастури доирасида талабаларнинг клиник фармакология, фармацевтик кимё, фармацевтик технология, биотехнология, фармакогнозия, фармация менежменти ва иқтисодиёти каби фанларни ўқишлари талаб этилади.

    Ушбу йўналиш ўқув жараёнида амалиёт асосий ўринни эгаллайди. Талабаларимиз амалиётни фармацевтика кафедраси базасида, EMU ва ҳамкор дорихона тармоқларида, фармацевтик фирмалар ва корхоналарда, назорат лабораторияларида етакчи мутахассислар назорати остида олиб боришади.

    Таълим тури – кундузги, таълим давомийлиги 5 йил.

    Биринчи ўқув йилида кафедраларда ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Талабалар мажбурий фан сифатида инглиз тилини мукаммал ўрганганидан сўнг, иккинчи босқичдан бошлаб барча кафедралардаги фанлар инглиз тилида олиб борилади.

    Шартнома тўлови бир академик семестр учун 18 375 000 сўм.

  • Даволаш иши

  • EMU UNIVERSITY «Даволаш иши» йўналиши

    Даволаш иши факультетининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига асосланган ҳолда замонавий тиббиёт талабларига жавоб берадиган юқори малакали шифокорларни тайёрлашдир.

    Бизнинг Университетимизда фаолият юритувчи кучли илмий салоҳият ва бой тажрибага эга бўлган етакчи ўқитувчилар берган билим талабаларимизга дунёдаги энг нуфузли университет талабалари билан билим, малака ва кўникма борасида рақобатлашишга ишконият беради. Талабаларимизнинг замонавий жиҳозланган ўқув хоналари ва лабораторияларда таҳсил олишлари, шунингдек, етакчи хусусий клиникалар, давлат шифохоналари ва тиббиёт марказларида амалиёт ўташлари уларга замон билан ҳамнафас бўлган, бугунги ва келажак тиббиёти талабларига жавоб бера оладиган мутахассис бўлишларига замин яратади.

    Терапевтик, жарроҳлик ва гинекологик, лаборатория ва диагностика йўналишларининг чуқур ўрганилиши талабаларимизнинг ўз индивидуал траекторияларини шакллантиришига ва келажакда ўзларини қизиқтирган соҳани танлашларига имкон беради.

    Даволаш иши факультетини тамомлагандан сўнг талабаларимиз ўзи танлаган йўналиш бўйича етакчи хусусий клиникаларда, бирламчи тиббиёт муассасаларида, давлат тиббиёт муассасаларида ишлашлари ёки танлаган тор мутахассислик бўйича кейинги босқичларда ўқишни давом эттиришлари мумкин.

    Таълим тури – кундузги, таълим давомийлиги 6 йил.

    Назарий ва клиник профилдаги кафедраларда биринчи ўқув йилида таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча талабалар учун инглиз тилини билиш бўйича мажбурий бўлган индивидуал тайёргарликдан сўнг, учинчи йилдан бошлаб ҳамма кафедраларда таълим тили ягона инглиз тили бўлади.

    Ўқиш учун тўлов – 22 500 000 бир академик семестер учун.

  • Педиатрия

  • Oчилиши кутилаётган йўналиш

    EMU UNIVERSITY «Педиатрия» йўналиши

    Педиатрия – бу болалар касалликларини аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш усулларини ўрганадиган, шунингдек, касал болаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган тиббиёт мутахассислигидир.

    Олий таълим дастури асосида ўқитиладиган “Педиатрия” шуниси билан фарқ қиладики, талабалар тиббиётнинг умумий масалалари, инсон организмида содир бўладиган анатомик ва физиологик жараёнларга боғлиқ ҳолда диагностика ва даволаш усуллари борасида билимга эга бўлиш билан бир қаторда, физиологик ва патологик жараёнларнинг бориши, касалликнинг намоён бўлиши, болаларнинг ёш, жинс хусусиятларига қараб даволаш тактикасини ҳам ўрганадилар. Соғлом бола профилактикаси ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади.

    Таълим тури – кундузги, таълим давомийлиги 6 йил.

    Педиатрия мутахассислиги бўйича таълим дастурини ўзлаштирган ва давлат якуний аттестациясидан муваффақиятли ўтган битирувчига “Умумий амалиёт педиатри” малакаси берилади.

    EMU University “Педиатрия” факультети талабаларига таҳсил олишлари учун энг қулай шарт-шароитлар яратилади.

    Биринчи ўқув йилида назарий ҳамда клиник профил кафедраларда ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча талабалар учун мажбурий бўлган инглиз тилини билиш даражаси бўйича индивидуал имтиҳондан сўнг, учинчи курсдан бошлаб ўқитиш инглиз тилида олиб борилади.

    Ўқиш учун тўлов – 19 500 000   бир академик семестер учун.

  • Косметология

  • Oчилиши кутилаётган йўналиш

    EMU UNIVERSITY «Косметология » йўналиши

    Косметология – бу тананинг терисини ва унинг ҳосилаларини парвариш қилиш билан шуғулланадиган тиббиёт соҳаларидан бири. У инсон ҳақида дастлабки тасаввурнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга бўлган терининг ташқи кўриниши ҳамда соғломлигини таъминловчи муолажаларни, шунингдек, турли тери касалликларининг олдини олиш ва даволаш жараёнини ҳам  ўз ичига олади.

    Агар сиз таълимнинг ушбу йўналишига қизиқсангиз, EMU University нинг Косметология қўшма факультетини танлашингиз мумкин. Таҳсил давомида сиз косметологиянинг тери анатомияси ва физиологияси, эстетик табобат, косметик муолажалар ва технологиялар, дерматология асослари каби кўп жиҳатларини ўрганасиз.

    Бу йўналишдаги таълим кундузги шаклда 4 йил давом этади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим жараёни якунида олинган диплом Ўзбекистонда ҳам, Польшада ҳам бир ҳил кучга эга бўлади. Ўқиш давомида косметология клиникалари ва марказларида амалиёт ўтайсиз, бу эса сизга тажриба орттириш ва косметология соҳасидаги замонавий ёндашувларни ўзлаштириш имконини беради.

    Университетни тугатгач Сиз, косметология клиникаларида, гўзаллик салонларида ёки бошқа турдош муассасаларда бемалол ишлай оласиз.

    Бундан ташқари, сиз ўзингизни ривожлантириш учун магистратурада ўқишни давом эттиришингиз ва ушбу соҳада тиббиёт фанлари доктори ёки PhD каби энг юқори мақомга эга бўлишингиз мумкин.

    Таъкидлаш керакки, косметолог фаолиятида катта масъулият ва юқори малака талаб этилади. Косметолог бутун дунёда қўлланиладиган турли хил косметик муолажалар ва замонавий технологиялар билан албатта таниш бўлиши, шунингдек, тери қопламининг ҳолатини баҳолай олиши, муайян инсон учун айнан мос даволаш усулларини танлай билиши керак.

    Агар сиз косметология соҳасида ҳеч қандай натижага эриша олмайман деб ўйлаётган бўлсангиз, унда бизнинг университетимиз сиз интилаётган билим даражасини эгаллашингизга ёрдам беради ва сизни тўғри йўлга бошлайди.

    Шартнома тўлови бир академик семестр учун – 22 500 000 сўм.

  • Олий ҳамширалик

  • Oчилиши кутилаётган йўналиш

    EMU UNIVERSITY «Олий ҳамширалик» йўналиши

    Ҳамширалик иши – соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим соҳаси бўлиб, бемор ва шифокорларга ёрдам бериш ҳамда касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш билан шуғулланади.

    Ҳамширалар ҳар бир тиббиёт муассасасида муҳим ўрин тутувчи ходимлардан ҳисобланишади. Беморларга хизмат кўрсатишнинг ташкил этилиши ва шифокорлар ишининг самарадорлиги айнан уларга боғлиқ. Ҳамшираларга  ишониб топшириш мумкин бўлган топшириқлар рўйхатини чексиз дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам замонавий соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалар аниқ бир вазифани бажарувчи  ҳамшира учун белгиланган мақсад, вазифа ва мажбуриятлар таснифи рўйхати билан тоифаланади. 

    Агар сиз таълимнинг ушбу йўналишига қизиқсангиз, EMU University нинг “Олий ҳамширалик иши” факультетини танлашингиз мумкин. Таҳсил давомида сиз ҳамширалик ишининг келгуси иш фаолиятингизда керак бўладиган анатомия ва физиология, тиббий терминология, фармакология асослари, касбий этика каби турли ўзига хос жиҳатларини ўрганасиз.

    Бу йўналишдаги таълим кундузги шаклда 3 йил давом этади.

    Таҳсил олиш давомида сиз  давлатга қарашли ва хусусий касалхоналар ҳамда клиникаларда амалиёт ўтайсиз, у ерда амалий тажриба орттиришингиз, асосий кўникмаларни эгаллашингиз мумкин бўлади.

    Барча дарс машғулотлари дунёдаги замонавий энг янги билимларга асосланиб инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.

    Университетни тугатгач, Сиз, касалхоналар, клиникалар, қариялар уйи ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларида ишлашингиз мумкин.

    Шуни таъкидлаш лозимки, ҳамширалардан улкан масъулият, ҳамдардлик, беморларга меҳр-шафқатли бўлиш ва юксак маҳорат талаб этилади. Агар сизда ушбу хислатлар ва инсонларга ёрдам бериш истаги мавжуд бўлса, “Олий ҳамширалик иши” сиз учун айнан мос йўналиш бўлиши мумкин.

    Шартнома тўлови бир академик семестр учун – 8 950 000 сўм.

  • Биотиббиёт муҳандислиги

  • Oчилиши кутилаётган йўналиш

    EMU UNIVERSITY «Биотиббиёт муҳандислиги» йўналиши

    Биотиббиёт муҳандислиги – фан ва технологиянинг биология ва тиббиётда муҳандислик тамойилларини қўллашнинг ривожланиб келаётган соҳаси.

    Биотиббиёт муҳандислиги, шунингдек, тиббий муолажалар, жумладан, диагностика, тиббий мониторинг ва терапиянинг ривожланишига хизмат қилувчи анъанавий мантиқий фан ҳисобланади.

    Агар сиз Ўзбекистонда биомуҳандислик ривожига амалий ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилишингиз ва EMU University “Биотиббиёт муҳандислиги” қўшма факультетига ўқишга киришингиз мумкин. Факультетда ўқув жараёни кундузги шаклда 4 йил давом этади ва 4 йиллик таълим жараёни якунида олинган диплом Ўзбекистонда ҳам, Европа мамлакатларида ҳам бирхил кучга эа бўлади.

    Бу йўналишда тиббий технологияларга техник хизмат кўрсатиш, тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ҳамда, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек уларни  таъмирлаш тамойилларини ўргатувчи малакали мутахассислар ва профессор ўқитувчилар раҳбарлигида таҳсил олиш имкониятларини тақдим этамиз.

    Бир академик семестр учун таълим нархи 17 450 000 сўм

EMU UNIVERSITY «Стоматология» йўналиши

Стоматология факультетининг асосий мақсадли вазифаси диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар билан ишлашга қодир юқори малакали янги авлод мутахассисларини тайёрлашдир.

Стоматология факультетининг ўқув жараёни устоз-шогирд тизимига асосланган ҳолда олиб борилади. Натижада талабаларнинг амалиёт шакли шифокорнинг касбий фаолиятига ўхшаш шаклда моделлаштирилади. Ўқишнинг биринчи куниданоқ талабалар амалий кўникмаларни босқичма-босқич ўзлаштиришни бошлайдилар, пойтахтимизнинг энг замонавий жиҳозланган клиникаларида етакчи мутахассислар раҳбарлигида стоматолог иши билан танишиб борадилар, шунингдек, устозлар кузатуви остида беморларни мустақил қабул қилишни ўрганадилар.

Стоматолог-мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор стоматологик кафедраларда ихтисослашган фанларни, яъни терапевтик ва ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, жарроҳлик стоматологияси ва ортодонтияни чуқур ўқитишга қаратилган. Стоматолог-мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор стоматологик кафедраларда ихтисослашган фанларни, яъни терапевтик ва ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, жарроҳлик стоматологияси ва ортодонтияни чуқур ўқитишга қаратилган.

Стоматолог-мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор стоматологик кафедраларда ихтисослашган фанларни, яъни терапевтик ва ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, жарроҳлик стоматологияси ва ортодонтияни чуқур ўқитишга қаратилган.

Назарий ва клиник профилдаги кафедраларда биринчи ўқув йилида таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча талабалар учун инглиз тилини билиш бўйича мажбурий бўлган индивидуал тайёргарликдан сўнг, учинчи йилдан бошлаб ҳамма кафедраларда таълим тили ягона инглиз тили бўлади.

Ўқиш учун тўлов – 22 500 000 бир академик семестер учун.

EMU UNIVERSITY «Фармация» йуналиши

Бугунги кунда Фармация йўналиши энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, юқори малакали фармацевтлар нафақат дорихоналарда ишлашлари, балки хавфсиз дори-дармонларни яратиш, уларни сақлаш, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдаги муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, сотиш механизмини яхши билиши ва фармацевтика бозори ҳолатини баҳолай олишлари керак.

Университетимиз Фармация факультетининг мақсади фундаментал ва профессионал тайёргарликка эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир. Ўқув дастури доирасида талабаларнинг клиник фармакология, фармацевтик кимё, фармацевтик технология, биотехнология, фармакогнозия, фармация менежменти ва иқтисодиёти каби фанларни ўқишлари талаб этилади.

Ушбу йўналиш ўқув жараёнида амалиёт асосий ўринни эгаллайди. Талабаларимиз амалиётни фармацевтика кафедраси базасида, EMU ва ҳамкор дорихона тармоқларида, фармацевтик фирмалар ва корхоналарда, назорат лабораторияларида етакчи мутахассислар назорати остида олиб боришади.

Таълим тури – кундузги, таълим давомийлиги 5 йил.

Биринчи ўқув йилида кафедраларда ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Талабалар мажбурий фан сифатида инглиз тилини мукаммал ўрганганидан сўнг, иккинчи босқичдан бошлаб барча кафедралардаги фанлар инглиз тилида олиб борилади.

Шартнома тўлови бир академик семестр учун 18 375 000 сўм.

EMU UNIVERSITY «Даволаш иши» йўналиши

Даволаш иши факультетининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига асосланган ҳолда замонавий тиббиёт талабларига жавоб берадиган юқори малакали шифокорларни тайёрлашдир.

Бизнинг Университетимизда фаолият юритувчи кучли илмий салоҳият ва бой тажрибага эга бўлган етакчи ўқитувчилар берган билим талабаларимизга дунёдаги энг нуфузли университет талабалари билан билим, малака ва кўникма борасида рақобатлашишга ишконият беради. Талабаларимизнинг замонавий жиҳозланган ўқув хоналари ва лабораторияларда таҳсил олишлари, шунингдек, етакчи хусусий клиникалар, давлат шифохоналари ва тиббиёт марказларида амалиёт ўташлари уларга замон билан ҳамнафас бўлган, бугунги ва келажак тиббиёти талабларига жавоб бера оладиган мутахассис бўлишларига замин яратади.

Терапевтик, жарроҳлик ва гинекологик, лаборатория ва диагностика йўналишларининг чуқур ўрганилиши талабаларимизнинг ўз индивидуал траекторияларини шакллантиришига ва келажакда ўзларини қизиқтирган соҳани танлашларига имкон беради.

Даволаш иши факультетини тамомлагандан сўнг талабаларимиз ўзи танлаган йўналиш бўйича етакчи хусусий клиникаларда, бирламчи тиббиёт муассасаларида, давлат тиббиёт муассасаларида ишлашлари ёки танлаган тор мутахассислик бўйича кейинги босқичларда ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Таълим тури – кундузги, таълим давомийлиги 6 йил.

Назарий ва клиник профилдаги кафедраларда биринчи ўқув йилида таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча талабалар учун инглиз тилини билиш бўйича мажбурий бўлган индивидуал тайёргарликдан сўнг, учинчи йилдан бошлаб ҳамма кафедраларда таълим тили ягона инглиз тили бўлади.

Ўқиш учун тўлов – 22 500 000 бир академик семестер учун.

Oчилиши кутилаётган йўналиш

EMU UNIVERSITY «Педиатрия» йўналиши

Педиатрия – бу болалар касалликларини аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш усулларини ўрганадиган, шунингдек, касал болаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган тиббиёт мутахассислигидир.

Олий таълим дастури асосида ўқитиладиган “Педиатрия” шуниси билан фарқ қиладики, талабалар тиббиётнинг умумий масалалари, инсон организмида содир бўладиган анатомик ва физиологик жараёнларга боғлиқ ҳолда диагностика ва даволаш усуллари борасида билимга эга бўлиш билан бир қаторда, физиологик ва патологик жараёнларнинг бориши, касалликнинг намоён бўлиши, болаларнинг ёш, жинс хусусиятларига қараб даволаш тактикасини ҳам ўрганадилар. Соғлом бола профилактикаси ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади.

Таълим тури – кундузги, таълим давомийлиги 6 йил.

Педиатрия мутахассислиги бўйича таълим дастурини ўзлаштирган ва давлат якуний аттестациясидан муваффақиятли ўтган битирувчига “Умумий амалиёт педиатри” малакаси берилади.

EMU University “Педиатрия” факультети талабаларига таҳсил олишлари учун энг қулай шарт-шароитлар яратилади.

Биринчи ўқув йилида назарий ҳамда клиник профил кафедраларда ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча талабалар учун мажбурий бўлган инглиз тилини билиш даражаси бўйича индивидуал имтиҳондан сўнг, учинчи курсдан бошлаб ўқитиш инглиз тилида олиб борилади.

Ўқиш учун тўлов – 19 500 000   бир академик семестер учун.

Oчилиши кутилаётган йўналиш

EMU UNIVERSITY «Косметология » йўналиши

Косметология – бу тананинг терисини ва унинг ҳосилаларини парвариш қилиш билан шуғулланадиган тиббиёт соҳаларидан бири. У инсон ҳақида дастлабки тасаввурнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга бўлган терининг ташқи кўриниши ҳамда соғломлигини таъминловчи муолажаларни, шунингдек, турли тери касалликларининг олдини олиш ва даволаш жараёнини ҳам  ўз ичига олади.

Агар сиз таълимнинг ушбу йўналишига қизиқсангиз, EMU University нинг Косметология қўшма факультетини танлашингиз мумкин. Таҳсил давомида сиз косметологиянинг тери анатомияси ва физиологияси, эстетик табобат, косметик муолажалар ва технологиялар, дерматология асослари каби кўп жиҳатларини ўрганасиз.

Бу йўналишдаги таълим кундузги шаклда 4 йил давом этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим жараёни якунида олинган диплом Ўзбекистонда ҳам, Польшада ҳам бир ҳил кучга эга бўлади. Ўқиш давомида косметология клиникалари ва марказларида амалиёт ўтайсиз, бу эса сизга тажриба орттириш ва косметология соҳасидаги замонавий ёндашувларни ўзлаштириш имконини беради.

Университетни тугатгач Сиз, косметология клиникаларида, гўзаллик салонларида ёки бошқа турдош муассасаларда бемалол ишлай оласиз.

Бундан ташқари, сиз ўзингизни ривожлантириш учун магистратурада ўқишни давом эттиришингиз ва ушбу соҳада тиббиёт фанлари доктори ёки PhD каби энг юқори мақомга эга бўлишингиз мумкин.

Таъкидлаш керакки, косметолог фаолиятида катта масъулият ва юқори малака талаб этилади. Косметолог бутун дунёда қўлланиладиган турли хил косметик муолажалар ва замонавий технологиялар билан албатта таниш бўлиши, шунингдек, тери қопламининг ҳолатини баҳолай олиши, муайян инсон учун айнан мос даволаш усулларини танлай билиши керак.

Агар сиз косметология соҳасида ҳеч қандай натижага эриша олмайман деб ўйлаётган бўлсангиз, унда бизнинг университетимиз сиз интилаётган билим даражасини эгаллашингизга ёрдам беради ва сизни тўғри йўлга бошлайди.

Шартнома тўлови бир академик семестр учун – 22 500 000 сўм.

Oчилиши кутилаётган йўналиш

EMU UNIVERSITY «Олий ҳамширалик» йўналиши

Ҳамширалик иши – соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим соҳаси бўлиб, бемор ва шифокорларга ёрдам бериш ҳамда касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш билан шуғулланади.

Ҳамширалар ҳар бир тиббиёт муассасасида муҳим ўрин тутувчи ходимлардан ҳисобланишади. Беморларга хизмат кўрсатишнинг ташкил этилиши ва шифокорлар ишининг самарадорлиги айнан уларга боғлиқ. Ҳамшираларга  ишониб топшириш мумкин бўлган топшириқлар рўйхатини чексиз дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам замонавий соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалар аниқ бир вазифани бажарувчи  ҳамшира учун белгиланган мақсад, вазифа ва мажбуриятлар таснифи рўйхати билан тоифаланади. 

Агар сиз таълимнинг ушбу йўналишига қизиқсангиз, EMU University нинг “Олий ҳамширалик иши” факультетини танлашингиз мумкин. Таҳсил давомида сиз ҳамширалик ишининг келгуси иш фаолиятингизда керак бўладиган анатомия ва физиология, тиббий терминология, фармакология асослари, касбий этика каби турли ўзига хос жиҳатларини ўрганасиз.

Бу йўналишдаги таълим кундузги шаклда 3 йил давом этади.

Таҳсил олиш давомида сиз  давлатга қарашли ва хусусий касалхоналар ҳамда клиникаларда амалиёт ўтайсиз, у ерда амалий тажриба орттиришингиз, асосий кўникмаларни эгаллашингиз мумкин бўлади.

Барча дарс машғулотлари дунёдаги замонавий энг янги билимларга асосланиб инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.

Университетни тугатгач, Сиз, касалхоналар, клиникалар, қариялар уйи ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларида ишлашингиз мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳамширалардан улкан масъулият, ҳамдардлик, беморларга меҳр-шафқатли бўлиш ва юксак маҳорат талаб этилади. Агар сизда ушбу хислатлар ва инсонларга ёрдам бериш истаги мавжуд бўлса, “Олий ҳамширалик иши” сиз учун айнан мос йўналиш бўлиши мумкин.

Шартнома тўлови бир академик семестр учун – 8 950 000 сўм.

Oчилиши кутилаётган йўналиш

EMU UNIVERSITY «Биотиббиёт муҳандислиги» йўналиши

Биотиббиёт муҳандислиги – фан ва технологиянинг биология ва тиббиётда муҳандислик тамойилларини қўллашнинг ривожланиб келаётган соҳаси.

Биотиббиёт муҳандислиги, шунингдек, тиббий муолажалар, жумладан, диагностика, тиббий мониторинг ва терапиянинг ривожланишига хизмат қилувчи анъанавий мантиқий фан ҳисобланади.

Агар сиз Ўзбекистонда биомуҳандислик ривожига амалий ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилишингиз ва EMU University “Биотиббиёт муҳандислиги” қўшма факультетига ўқишга киришингиз мумкин. Факультетда ўқув жараёни кундузги шаклда 4 йил давом этади ва 4 йиллик таълим жараёни якунида олинган диплом Ўзбекистонда ҳам, Европа мамлакатларида ҳам бирхил кучга эа бўлади.

Бу йўналишда тиббий технологияларга техник хизмат кўрсатиш, тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ҳамда, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек уларни  таъмирлаш тамойилларини ўргатувчи малакали мутахассислар ва профессор ўқитувчилар раҳбарлигида таҳсил олиш имкониятларини тақдим этамиз.

Бир академик семестр учун таълим нархи 17 450 000 сўм

Бизнинг телефон рақамларимизга қўнғирок қилиб, факультетлар, қабул комиссияси ва кириш имтихонлари хақида маълумотга эга булинг. +998(78) 147-00-07

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.