2024-йил 2-феврал куни “EMU University”da “Virtual bemor” платформаси раҳбарлари билан информацион учрашув бўлиб ўтди, ҳамда “Innovative developers” компанияси билан истиқболли режалар, ҳамкорлик масалалари бўйича меморандум имзоланди.
“Virtual bemor” платформаси тиббиёт муассасалари талабалари учун махсус яратилган лойиҳа. Платформанинг асосий мақсади олинган назарий билимларни амалиёт орқали мустахкамлашдир. Платформа фойдаланиш учун жуда осон бўлиб, талаба беморнинг барча клиник анализлар жавобини, лабаратор-клиник текширувлар натижасини олиши, ҳамда даволаш режасини ёзиб чиқиши мумкин.