EMU University томонидан жорий йилнинг 5 декабр куни, “Маърифат улашиб” лойихаси доирасида Тошкент шахар Яккасарой туманида жойлашган 26-мактабда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон машхур шоири, Зокир Худойшукуров, 319 мактабда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон машхур шоири, Кавсар Турдиева, Университетнинг ўзида эса Сайёра Тўйчиевалар билан биргаликда адабий учрашув ўтказилди. Адабий учрашувнинг мақсади ўқувчи ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялашдир.