Жорий йилнинг 21 октябр куни EMU University га университетлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида University of Economics and Human Sciences in Warsaw делегатсияси ташриф буюрди.
Ташриф давомида томонлар талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинув дастурларини ривожлантириш масалалари, шунингдек, қўшма таълим дастурлари истиқболларини муҳокама қилишди.
UEHS делегатсиясининг EMU University га ташрифи икки университет ўртасидаги яқин муносабатларни янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлди.