Абитуриентлар
Муҳим маълумот!
EMU University абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун ҳеч қандай консалтинг фирма, ўқув марказлари ва бошқа турдаги воситачилар билан ҳамкорлик қилмайди!
Ҳурматли Ота-Оналар ва Абитуриентлар!
EMU University учинчи шахслардан ёки улар иштирокида хеч қандай тўловларни қабул қилмайди!
Ўқиш учун тўлов, фақатгина қабул имтихонидан сўнг, талабалликга тавсия этилган абитуриентлар ва университет ўртасида тузилга шартномага асосан университетнинг хисоб рақамига амалга оширилади!
Учинчи шахсларнинг ёлғон маълумотларига ишонманг! Барча расмий маълумотларни Университетга ташриф буюриб ёки қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.
EMU Universityнинг ягона телефон рақами: +998-78-147-00-07
2023-2024 ўқув йили учун 04.06.23-31.07.23 саналарида бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижалари
"EMU University" Қабул ҳайъатига шу кунгача келиб тушган аризалар сони
Сизда мамлакатимизнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири EMU да мослаштирилган Европа таълим тизими бўйича билим олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлди.
Ҳужжатларни қабул қилиш 12.05.2023-йилдан
Университет томонидан 2023-2024-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган:
Биринчи босқич: EMU университети ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA* фақат биринчи семестер учун ҳужжатлар қабул қилиш (EMU тайёрлов курсларида таҳсил олган абитуриентлар учун);
Иккинчи босқич: УМУМИЙ ТAЛAБЛAР AСОСИДA** ҳужжатлар қабул қилиш. Кейинчалик ҳар бир талаба биринчи семестр натижаларига кўра EMU университети грант ўринларига эришиши мумкин.
Республика ва ҳалқаро фан олимпиадалари ғолиблари EMU талабалари сафига имтиҳонсиз қабул қилиниб, улар биринчилар қаторида тасисчилар гранти ўринларига* эга бўладилар.
Кириш имтиҳонлари:
Aбитуриентнинг билими мураккаблик даражасига кўра Ўзбекистон умумтаълим мактаблари дастурига мос келувчи тестлар жамланмаси асосида баҳоланади.
Кириш имтиҳони тестлари иккита фанни ўз ичига олади:
Биология – 30 тест – 45 дақиқа. Ҳар бир тўғри жавоб учун 4,1 балл берилади (стоматология, даволаш иши йўналишида), 3,1 балл (фармация йўналишида).
Кимё – 30 тест – 45 дақиқа***. Ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл берилади (стоматология, даволаш иши йўналишида), 4,1 балл (фармация йўналишида).
Умумий ҳисобда кириш имтиҳони 60 та тестдан иборат бўлиб, 90 дақиқа давом етади.
Кириш имтиҳони натижалари:
Ёш ва интилувчан абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида EMU томонидан қуйидаги ҳолларда кириш имтиҳони натижаларига қўшимча балл берилади:
1. Умумтаълим мактабини ёки ўрта махсус таълим муассасасини имтиёзли шаҳодатнома ёки диплом билан битирган бўлса, биринчи семестр учун контрак тўловини амалга оширишда қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:
– 10% – олтин медал шаҳодатномаси ёки имтиёзли диплом эгаларига;
– 7%– кумуш медал шаҳодатномаси эгаларига;
– 5% – бронза медал шаҳодатномаси эгаларига;
2. Инглиз тилини билиш даражасига кўра биринчи семестр учун контрак тўловини амалга оширишда тақдим этиладиган чегирмалар:
– 10% – муддати амалда бўлган IELTS 8.5-9.0, Tesol/TOEFL Level1 дипломи ёки CEFR С2 халқаро сертификатларидан бирини олган бўлса;
– 7% – муддати амалда бўлган IELTS 7.0-8.0, Tesol/TOEFL 1800 соат, APTIS 200 ёки CEFR С1 халқаро сертификатларидан бирини олган бўлса;
– 5% – муддати амалда бўлган IELTS 5.5-6.5, Tesol/TOEFL120 соат, APTIS156-200 ёки CEFR Б2 халқаро сертификатларидан бирини олган бўлса;
Имтиҳон саволлари ҳужжат топширилган тилда бўлади.
Aбитуриентлар имтиҳон натижаларини тест якунлангандан сўнг қисқа муддат ичида билиб оладилар. Грант асосида таҳсил олиш учун энг юқори балл тўплаган номзодларнинг тўлиқ рўйхати кириш имтиҳонидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинади.
*Университет ички Низомига кўра, грант асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба ўрта ва паст ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлса, кейинги семестрдан тўлов-шартнома асосида ўқишга ўтказилади.
**Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.
***Aбитуриентлар биринчи блок саволлари учун ажратилган вақт тугамагунча, кейинги блокка ўта олмайдилар.