Биз ҳақимизда

Университет ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот

XXI асрда турли хил саноат тармоқларининг ривожланиши, шу жумладан, тиббиётнинг жадал равишда ривожланаётганлиги, янги турдаги тиббиёт ускуналарнинг яратилаётганлиги ва эски турдагиларининг янгиланиши касалликларни даволаш ва ташхислаш усулларини такомиллаштирмоқда.

Юртимизнинг стратегик сектори сифатида тиббиёт ва тиббий таълимни жадал ривожлантириш учун, шунингдек, бу соҳада етакчи хаблар каторида бўлишга даъво қилаётган Ўзбекистон Республикасининг тиббий таълими, фан ва амалиётининг салоҳиятини юксалтириш учун халқаро талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш зарур.

Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги Қонун, шунингдек, 2021 йил 28 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган №0028 лицензия асосида хусусий тиббиёт университети ташкил этилди. У халқаро стандартларга жавоб берадиган амалиёт билан яқин интеграцияда ташкил этилган таълим жараёнига, ўзининг ривожланган инфратузилмасига ва шахсий замонавий клиник базасига эга.

Миссия ва қийматлар

Европа тиббиёт университетининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти, шунингдек, Европанинг аккредитациядан ўтган нуфузли муассасаларининг Ўзбекистонда тиббиёт сохасини ва тиббий таълимни ривожлантириш учун(шу жумладан, МДҲ давлатларида ҳам) устувор бўлган таълим дастурлари асосида юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашдир.

Университетнинг асосий вазифалари этиб:

  • юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахасисларни кенг миқёсда жалб этган ҳолда тиббиёт ва тиббий таълим соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш; юртимизнинг тиббий ташкилотлари учун кенг миқёсда тайёрлов, қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

  • ёш авлод учун замонавий, сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш ва кенгайтириш; профессор – ўқитувчилар, илмий ходимлар учун эса глобал илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун замонавий платформа яратиш;

  • дунёнинг етакчи тиббиёт олийгоҳлари билан кўп қиррали таълим ва илмий – тадқиқот ҳамкорликларни ташкил этиш белгиланган.

emuni rasm
emuni rasm
emuni rasm