Абитуриентлар

Сизда, юртимиздаги обрўли университетлардан бири бўлган Европа тиббиёт Университетида мослаштирилган европа ўқитиш тизимида билим олиш учун ноёб имконият пайдо бўлди.

Бизнинг қабул комиссия 1.07.2021й.дан 20.07.2021 йилгача ишлайди.

2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатларнинг қабули икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич – грант асосида ўқиш учун *

Иккинчи босқич – шартнома асосида ўқиш учун **

Кириш имтихонлари:
Абитуриент билими Ўзбекистон Республикасидаги ўрта мактаб дастурлари асосида тузилган тест орқали баҳоланади.Тест иккита предметдан иборат:
  • Биология – 20 та тест – 30 минут. Хар бир тўғри жавоб учун 4,1 балл (стоматология, даволаш иши), 3,1 балл (фармация) қўйилади.
  • Химия – 20 та тест – 30 минут***. Хар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл (стоматология, даволаш иши), 4,1 балл (фармация) қўйилади.

Умумий хажмда имтихон 40 та тестдан иборат бўлиб, 60 дақиқа давом этади.

Имтиҳон натижалари

Саволлар хужжат топширилган тилда бўлади.

Абитуриентлар имтиҳон натижаларини онлайн тест тугаши билан билиб оладилар. Грант асосида ўқиш учун энг юқори балларни тўплаган номзодлар рўйҳати имтиҳон тугаганидан кейин бир ҳафта давомида эълон қилинади.

* Университет ички сиёсатига асосан, семестр бўйича ўрта ёки паст ўзлаштириш кўрсаткичига эга грант асосида ўқитилаётган талабалар кейинги семестрдан шартнома асосида ўқитиш турига ўтказилади.

** Университет ички сиёсатига асосан, шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабалар семестр давомида Университет ҳаётида актив иштирок этган ва семестр якунида юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда, кейинги семестрда бюджет асосида ўқиш учун таъсисчилар грантини қўлга киритиши мумкин.

***абитуриент биринчи блок тест саволларига ажратилган вақт тугамагунича, кейинги блок тест саволларига ўта олмайди.

Yangilik 1

Salom