Author name: Avazbek Komiljonov

“EMU University”да” Биз ОИТС га қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

1-декабрь “EMU University”да Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ташкилий-услубий профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил қилиш шаҳар бўйича эпидемиолог Акромова Дилобар Аҳматовна бошчилигида “Биз ОИТС га қаршимиз” мавзусида, Университет талабалари учун тадбир бўлиб ўтди.

EMU Universityда “Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси” номли тадбир бўлиб ўтди.

2023 йил 17 ноябрь куни EMU Universityда “Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Шаддод қизлар”, “Хон атлас” ва “Ўзбегим” жамоалари фаол иштирок этиб, миллий чиқишлар, рақслар ва анъанавий ўйинлар намойиш қилдилар ва тадбир якунида ғолиб жамоалар университет томонидан тақдирландилар.

“EMU University” талабалари “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида фаол иштирок этишди

2023 йилнинг 14 ноябр куни соат 14.00да Тошкент шаҳрида жойлашган Ёшлар ижодиёт саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови бўлиб ўтди. Бу танловда EMU University 2023-2024-йил талабалари фаол иштирок этиб фахрли ўринларни эгалашди, шу билан бирга мароқли дам олишди.

EMU University талабалари CS:GO ўйини бўйича мусобақада иштирок этишди

2023-йил 9-ноябрь куни EMU University талабалари CS GО 2 ўйини бўйича шаҳримизнинг CYBERIUM GAME CLUB ида киберспорт бўйича мусобақада иштирок этди. Университет жамоаси юксак даражадаги ўйинни курсатиб, киберспортни ёшлар орасида оммабоплашиб бораётганини курсатиб беришди.

EMU University да «Талабаликка бағишлов» маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни EMU University да 2023-2024 йил талабалари учун «Талабаликка бағишлов» қасамёд маросими бўлиб ўтди. Ушбу унутилмас кунда талабаларда чексиз қувонч, қалбларида ўз касбига нисбатан фахр, кўзларида эса бахт нури порламоқда. Маҳоратли талабалар турли хил саҳна кўринишлари, қўшиқлар ва рақсларни ижро этишди.

EMU University Ижтимоий фанлар кафедрасида  «Касбий деонтологияга янгича ёндашув»  мавзусида маъруза бўлиб ўтди

EMU University Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан таълим жарайонини янги сифат босқичига кўтариш мақсадида  «Касбий деонтологияга янгича ёндашув»  мавзусида маъруза бўлиб ўтди. Ушбу маъруза қизиқ ва ҳар томонлама фойдали бўлди.  Талабалар мавзуга доир турли хил саволлар бериб, касбий деонтология ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.

EMU University 1-2-3-курс талабалари ўртасида футбол мусобақалари ўтказилди

EMU University 1-2-3-курс талабалари ўртасида футбол мусобақалари ўтказилди, унда 20 та жамоадан ташкил топган талабалар фаол иштирок этишди.Ушбу спорт мусобақаси спорт талабгорлари сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ақлан дам олишни таъминлашга қаратилган эди.Мусобақа қизиқарли ва дўстона руҳда ўтди. Ҳар бир жамоа футболчилари ўзларини ҳақиқий футбол ўйинчилари сифатида кўрсата олишди.

2023 йил 16- октябрь санасида «EMU University » ва «W&H Dentalwerk» ташкилоти, таьлим сохасида хамкорлик буйича меморандум имзолашди

16-октабр 2023 йилида, EMU университетига яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатлари кластери директори —Амин Соуфи бошчилигидаги W&H Dentalwerk АВСТРИЯ делегатсияси ташриф буюрди.1980 йилда ташкил этилган W&H, стоматологик асбоблар ва инноватсион қурилмаларнинг энг етакчи ва энг яхши ишлаб чиқарувчиларидан биридир.Университетимизга ташрифи давомида делегатсия ўқув жараёни, клиника ҳамда EMU университети инфратузилмаси билан танишди.Стоматологик таълимни ривожлантириш ва тиббий асбоб-ускуналарни …

2023 йил 16- октябрь санасида «EMU University » ва «W&H Dentalwerk» ташкилоти, таьлим сохасида хамкорлик буйича меморандум имзолашди Read More »

EMU университетида “Амбулатор амалиётдаги Пиезохирургия” мавзусида маъруза бўлиб ўтди

EMU университетида стоматология соҳасидаги энг яхши мутахассислардан бири, стоматолог-жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди, “Dent-Art” клиникаси бош шифокори Мохов Александр Валеревич томонидан “Амбулатор амалиётдаги Пиезохирургия” мавзусида маъруза бўлиб ўтди.Маъруза орқали талабалар пиезоеффектнинг моҳияти ва унинг анъанавий жарроҳлик даволаш усулларидан фарқлари билан танишдилар. Шунингдек, автоген блоклар билан суяк пластикаси, алвеоляр тепаликнинг бўлиниши ва апикал жарроҳлик масалалари ўрганилди.EMU университетининг …

EMU университетида “Амбулатор амалиётдаги Пиезохирургия” мавзусида маъруза бўлиб ўтди Read More »

EMU University талабалари учун “Стоматологияда шошилинч тиббий ёрдам” мавзусида маҳорат дарси

10-октабр куни EMU университетида талабалар учун «Стоматологияда шошилинч тиббий ёрдам» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди, унда талабалар стоматологлар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган барча фавқулодда вазиятларда беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатишни ўргандилар.

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.