Янгиликлар

EMU University га OPASKA (Германия) Бош директори, Professor Алексей Свердлов ташриф буюрди.

14 мартда ЕМУ университетига OPASKA (Германия) Бош директори, Professor Алексей Свердлов ташриф буюрди. OPASCA-тиббий хизмат сифатини, мутахассислар салоҳиятини ошириш ва беморларнинг соғлиғини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш жараёнларини рақамлаштиришга бағишланган ташкилот. Ташриф давомида Германиядаги ЕМУ коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш имкониятлари, шунингдек, қўшма таълим дастурларини ташкил етиш масалалари муҳокама қилинди.

8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Азиз ва муҳтарам аёлларимиз!Сизларни баҳорнинг илк байрами – 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!Сизга чин юракдан сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, барча ишларингизда муваффақиятлар, оилангизда тинчлик ва осойишталик тилаймиз! Ҳаётда севги, бахт, ҳурмат ва фаровонлик доимо сизга ҳамроҳ бўлсин.

22-феврал куни “EMU University”да “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида маъруза бўлиб ўтди.

Ўзбекистон республикаси Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси иштирокида “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида маъруза бўлиб ўтди. /*! elementor – v3.18.0 – 20-12-2023 */ .elementor-widget-image{text-align:center}.elementor-widget-image a{display:inline-block}.elementor-widget-image a img[src$=”.svg”]{width:48px}.elementor-widget-image img{vertical-align:middle;display:inline-block}

2024-йилнинг 16-февраль куни EMU Universityга Bucheon Universtiy  in Tashkent ректори Нам Виктор, хамда Университет биринчи проректори Сонг Ю Джин бошчилигидаги делегациясининг расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Делегация  EMU Universityга ташрифи давомида университет инфратузилмаси, клиникалар, ўқув хоналари ва симуляция марказлари билан танишди, шу билан бирга хамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

EMU University ва Қиргизистон Халқаро Университети ўртасида хамкорлик муносабатлари ўрнатилди.

Феврал санасида EMU University раҳбарияти ва Қирғизистон Халқаро Университети вакиллари ўртасида Zoom орқали учрашув бўлиб ўтди. Қирғизистон Халқаро Университети 1993 й. 11 мартта Қирғизистон Республикаси Президенти фармони билан ташкил топган бўлиб, хозирги кунда 8 та кампус, 22 йўналиш, хамда 14000 талабарлга эга. Учрашув давомида ўзаро таълим борасидаги, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни халкаро мобиллиги, ҳамда биргаликдаги грант …

EMU University ва Қиргизистон Халқаро Университети ўртасида хамкорлик муносабатлари ўрнатилди. Read More »

2024-йил 2-феврал куни “EMU University”da “Virtual bemor” платформаси раҳбарлари билан информацион учрашув бўлиб ўтди

2024-йил 2-феврал куни “EMU University”da “Virtual bemor” платформаси раҳбарлари билан информацион учрашув бўлиб ўтди, ҳамда “Innovative developers” компанияси билан истиқболли режалар, ҳамкорлик масалалари бўйича меморандум имзоланди.  “Virtual bemor” платформаси тиббиёт муассасалари талабалари учун махсус яратилган лойиҳа. Платформанинг асосий мақсади олинган назарий билимларни амалиёт орқали мустахкамлашдир. Платформа фойдаланиш учун жуда осон бўлиб, талаба беморнинг барча клиник …

2024-йил 2-феврал куни “EMU University”da “Virtual bemor” платформаси раҳбарлари билан информацион учрашув бўлиб ўтди Read More »

Бухоро давлат тиббиёт институтида тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Бухоро давлат тиббиёт институтида тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.  Мазкур олимпиадада “EMU University” талабалари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, мамлакатимизнинг давлат ҳамда нодавлат тиббиёт олий ўқув юртларидан 200 дан ортиқ талаба анъанавий тарзда иштирок етдилар. Талабаларимиз бир нечта сексия ва йўналишлар бўйича билим ҳамда кўникмаларини синовдан ўтказиб 10 та …

Бухоро давлат тиббиёт институтида тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди. Read More »

Регистрация

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.