EMU Universityда Бахор фаслининг энг гўзал байрамларидан бири бўлган Наврўз байрами нишонланди.
21 март куни EMU University томонидан ўқитувчилар ва талабалар учун “SUMALAK PARTY” уюштирилди, 22 март куни эса “Наврўз байрами” бўлиб ўтди.
Байрамда иқтидорли талабаларимиз томонидан ажойиб сахна кўринишлари тақдим этилди.
Наврўз байрамида ўқитувчи ва талабалар томонидан турли хил миллатларнинг миллий таомлари билан безатилган столлар тайёрланди ва қатнашувчилар томонидан энг зўр деб топилган стол эгалари совғалар билан тақдирландилар!
Кўринишлар: 47