COLLEGE OF EMU
Фан ва таълим соҳасини фаол ривожлантириш ва такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш, ўрта махсус таълимнинг касбий тизимини ривожлантириш, таълим соҳасида EMU ЯГОНA КЛAСТЕРИ яратиш мақсадида, шунингдек, № 037089-сонли лицензия асосида талабаларга жаҳон стандартларига мос юқори сифатли таълим олишга имкон берувчи EMU UNIVERSITY қошида EMU Техникуми ташкил этилди.
EMU Техникуми нафақат фанлараро ўзига хос ёндошувга эга сифатли таълим олиш, ўз соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг тажрибаси ва билимларини ўрганиш, балки бутун умр сақланиб қоладиган ҳақиқий европа сифатини мужассам этувчи тажрибага эга бўлиш имкониятини беради.
Йўналишлар:
5.71.01.01 – Фелдшер-акушерлик иши – 3 йил
5.71.02.01 – Стоматология иши – 3 йил
5.71.03.01 – Ҳамширалик иши – 3 йил
5.71.05.01 – Фармация – 3 йил
EMU UNIVERSITYнинг ички сиёсатига асосан, EMU Техникуми талабаларининг семестр натижаларига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган 10 фоизи кейинги семестр учун бепул ўқишни таъминловчи таъсисчилар грантини қўлга киритишлари мумкин.
Шунингдек, EMU Tехникумининг энг юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган барча талабалари бизнинг техникумни тугатгандан сўнг EMU UNIVERSITYга иккинчи курсга грант асосида ўқишга киришлари кафолатланади.
www.texnikim.emuni.uz
Ўқув фаолиятини олиб бориш учун лицензия
Фелдшер-акушерлик иши йўналишининг асосий мақсади нафақат бошланғич билимларга, балки аёл танасининг хусусиятлари, гинекологик касалликларни текшириш усуллари ва диагностикаси, туғриқ жараёни ва туғриқни қабул қилиш хусусиятлари, янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш усуллари, кечиктириб бўлмайдиган холатларда шифокоргача биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш станцияси (бўлим) фелдшери сифатида беморларни парвариш қилиш тартибларини бажара оладиган юқори даражадаги махсус билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассисларни тайёрлашдир.
Ушбу соҳадаги мутахассисларни касбий тайёрлашнинг асосини ўқитишга клиник ёндашув ташкил этади. Мутахассисларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлашнинг муҳим қисми икки турдаги амалиётдир – клиниколди ва клиник. Aгар EMU Tехникумда клиник олди амалиёти махсус жиҳозланган ўқув хоналарида ўтказилса, клиник амалиёт ихтисослаштирилган гинекологик клиникаларда етакчи мутахассислар ва ўз соҳасининг билимдонлари раҳбарлигида ўтказадилар.
Таълим олиш давомийлиги: 3 йил кундузги шаклда
Ўқитиш нархи бир академик йил учун: 10.500.000 сўм
Олий, шунингдек, ўрта тиббиёт ходимлари томонидан стоматологик ёрдам кўрсатиш бугунги кунда энг оммабоп ва шунга мос равишда ижтимоий аҳамиятга эга тиббий ёрдам турларидан бири ҳисобланади, айнан шунинг учун EMU Tехникумнинг асосий вазифаси аҳоли эҳтиёжларини қондира олувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат. EMU Техникум мақсади стоматология ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида юқори профессионал малакага эга бўлган, стоматолог шифокорга ёрдам бера оладиган ва унинг ишини осонлаштирадиган бир қатор манипуляцияларни амалга ошира оладиган мутахассисларни тайёрлашдир.
Мутахассисларни тайёрлашнинг асосий йўналиши – беморни текшириш, бирламчи ташхис қўйиш ва бошланғич стоматологик ёрдам кўрсатиш, стоматолог ассистенти фаолиятининг бир қисми сифатида ўз вақтида ва сифатли профилактика ва диагностик-муолажа тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда зарурий тиббий ёрдамни аниқлаш ва кўрсатишдир.
Таълим олиш давомийлиги: 3 йил кундузги шаклда
Ўқитиш нархи бир академик йил учун: 10.500.000 сўм
Ҳамширалик иши йўналишининг асосий мақсади – барча ёшдаги инсонларга ёрдам кўрсатишда лозим бўлган кенг кўламли касбий вазифаларни бажариш учун зарур билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали ҳамшираларни тайёрлашдир.
Ўқитишга замонавий ёндашув, шунингдек, фаол клиник амалиёт туфайли
EMU Техникум битирувчилари бошланғич тиббий ёрдам муассасаларида, йирик давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида осонликча иш бошлайдилар, шунингдек, халқаро даражада клиник ишларни давом эттириш имкониятига эга бўладилар.
Мутахассислар тайёрлашнинг асосий йўналиши даволаш ва диагностикада ёрдам кўрсатиш, турли шароитларда ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш, экстремал шароитларда шошилинч биринчи ёрдам ва тиббий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олувчи ихтисослаштирилган фанларни ўрганиш, профилактика ва реабилитация ишларини амалга ошириш кабиларни кўзда тутади.
Таълим олиш давомийлиги: 3 йил кундузги шаклда
Ўқитиш нархи бир академик йил учун: 10.500.000 сўм
Фармацевтика саноати, шу жумладан, унинг дорихона сегменти энг фаол ривожланаётган тармоқлардан бири.
EMU Tехникумининг фармация йўналишининг асосий мақсади талаб кучли бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат, чунки фармацевт касби бугунги кунда катта ижтимоий аҳамиятга эга.
Фармацевт кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналиши ихтисослаштирилган фанларни ўқитишдан иборат бўлиб, уларни ўрганиш жараёнида битирувчиларимиз дори воситаларини тайёрлаш, тайёрланган дори воситалари сифатини назорат қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларда иштирок этиш каби касбий компетенцияларни эгаллайдилар. Бундан ташқари, бизнинг мутахассисларимиз клиник белгилар ҳақида билимга эга бўладилар ва турли фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсата оладилар.
Таълим олиш давомийлиги: 3 йил кундузги шаклда
Ўқитиш нархи бир академик йил учун: 10.500.000 сўм
Агар Сиз орзуингиз сари биринчи қадам ташлашга тайёр бўлсангиз ва EMU Tехникумига ҳужжат топширмоқчи бўлсангиз, ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:
- Онлайн рўйҳатдан ўтишингиз керак;
- Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
аттестат ёки диплом;
паспортнинг асли. - Бевосита ўтиш керак:
шахс идентификацияси. - Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).
Имтиҳон натижаларини эълон қилиш
Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.