EMU University Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан таълим жарайонини янги сифат босқичига кўтариш мақсадида «Касбий деонтологияга янгича ёндашув» мавзусида маъруза бўлиб ўтди. Ушбу маъруза қизиқ ва ҳар томонлама фойдали бўлди. Талабалар мавзуга доир турли хил саволлар бериб, касбий деонтология ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.