Youth Impact Forum 2025
Истанбул, Туркия
15–18 май, 2025 йил
EMU University талабаларини Истанбулда бўлиб ўтадиган халқаро Youth Impact Forum 2025 да иштирок этишга таклиф қиламиз. Бу ёш лидерлар, фаоллар ва мутахассислар учун Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (SDGs), лидерлик қобилиятларини ривожлантириш ва дипломатия билан боғлиқ долзарб глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун ажойиб имкониятдир.
20 та тўлиқ молиялаштирилган ёки 40 та қисман молиялаштирилган стипендиялардан бирини эгаси булиш имкониятидан фойдаланинг.
Сизни нима кутмоқда:
• Иштирокчиларнинг халқаро жамоаси.
• Сиёсатчилар, экспертлар ва соҳа лидерлари билан интерактив маҳорат дарслари ва панел муҳокамалари.
• Маъруза қилиш ва халқаро сертификатни олиш имконияти.
Қандай ариза топшириш мумкин:
1. Youth Impact Forum 2025 сайтида рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиринг.
2. Керакли ҳужжатларни тайёрланг:
• Резюме (CV).
• Мотивацион хат.
Ариза топшириш муддати: 2025 йил 15 март
EMU University талабалари, ижобий ўзгаришлар учун глобал ҳаракатнинг бир қисми бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш:
https://thecgdl.org/events/
Қўшимча саволлар учун 4-14 хонага мурожаат қилинг.
Истанбул сизларни кутмоқда!