Конференсияни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири Худаяров Асилбек Анварович очиб бердилар ва мамлакатимизда андрологияни ривожлантириш ахоли салоатлигини сақлашда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Конференсияда маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба ва билим алмашиш учун, хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этдилар. Кўплаб қизиқарли маърузалар тингланди ва эркаклар саломатлигидаги муаммоларни ташхислаш ва даволашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.