“EMU University”да 7-декабрь куни талабалар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳамда “Талабалар лигаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ўйин давомида жамоалар бир-бирига қарши курашиб, томошабинларга ажойиб ҳис-туйғулар улашди. Мусобақа нафақат спорт, балки дўстлик ва бирлашув байрамига айланди. Ҳар бир қатнашчи ўзининг маҳоратини кўрсатиб, майдонда ҳақиқий жамоавий ўйин намойиш этди.