ISCSET – 2022 “Компьютер фанлари, компьютер инженеринги, таълим технологиялари” мавзусидаги халқаро симпозиум

ISCSET – 2022 “Компьютер фанлари, компьютер инженеринги, таълим технологиялари” мавзусидаги халқаро симпозиумни ўтказишдан мақсад талабалар, илмий тадқиқотчилар, хамда,  олимларга ўз ғояларини халқаро даражада кўрсатишга имконият яратиш, профессионал ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мустаҳкамлаш, шунингдек, инновацион билимларни ўзлаштириш ва тарқатишдан иборат. ISCSET халқаро Симпозиуми 2011-йилдан буён Германия, Мўғулистон, Россия Федерацияси, Хитой ва Қозоғистон олий ўқув юртлари  кўмагида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Халқаро симпозиум 4 асосий тематик ёналишлардан иборат.

  1. Компютер фанлари:
  • Компьютер кўриш (Cомпутер висион) ва тасвирларни қайта ишлаш;  
  • Интернет ва унинг қўлланилиши;
  • Сунъий интеллект ва унинг қўлланилиши;
  • Компьютер инженеринги;

2. Ўрнатилган тизимлар:

  • Ақлли шаҳар – тадқиқот иши ва қўлланилиши;
  • Робот ва робототехника;
  • Дастурий таъминотни автоматик ишлаб чиқиш;  

3. Таълим технологиялари:

  • Ўқитиш ва педагогик технологиялар;
  • Технологияларга асосланган фаол ўқитиш усуллари;  
  • Таълим технологиялар, Рақамли ўқитиш;
  • COVID-19 даврида таълим  инженеринги;
  • 4. Тиббиётда сунъий интеллектнинг ютуқлари ва истиқболлари.

              Симпозиумда ушбу мавзулардаги, ҳамда яқин бўлган соҳалар билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилади. Барча тақдимотлар експерт комиссияси томонидан баҳоланади. Симпозиум ўзбек, рус, инглиз тилларида бўлиб ўтади.

Симпозиумда иштирок этиш тартиби:

  • Маъруза тақдимоти билан онлайн ва оффлайн шаклда. Маъруза билан иштирок етиш бепул. Давомийлиги: 10 дақиқа. Маъруза ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиб 2022 йил 15 сентябргача тадбир ташкилотчиларига юборилган бўлиши керак. Энг яхши маъруза ISCSET энг яхши маъруза сертификати билан тақдирланади.
  • Постер маъруза онлайн ва оффлайн шаклда. ISCSET-2022 нинг тематик ёналиши билан боғлиқ инновацион ғоялар ва тадқиқот тушунчалари постер сифатида расмийлаштирилади. Постер маъруза билан иштирок етиш бепул. Постер  2022-йил 15 – сентабргача ташкилотчиларга електрон почта орқали  юборилган бўлиши керак. Энг яхши постер маъруза ISCSET энг яхши постер сертификати билан тақдирланади.
  • Симпозиумнинг тематикасига тегишли ускуналар ва реклама материаллари кўргазма- тақдимоти.

Публикация

ISCSET – 2022 тематик йўналишларига тегишли тадқиқот ишлари ва унинг натижалари илмий нашр сифатида чоп етилиши мумкин. Тақдим етилган илмий материалларнинг ҳаммаси ISCSETилмий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Илмий материаллар инглиз тилида қуйидаги шаклда топширилиши керак:

  • Мақола (1000 – 2000 сўз)
  • Қисқартирилган мақола (500 – 700 сўз)
  • Тезис (250 – 300 сўз)

Нашр нархи 30€.

Илмий ишларни топшириш муддати: 15.09.2022й. Илмий ишлар формати IEEE наъмунаси қуйидаги веб-сайтда кўрсатилган: https://www.ieee.org/conferences/publishing/templates.html

Барча танланган илмий нашрлар Симпозиумнинг халқаро тўпламига киритилади.

Энг яхши илмий нашр ISCSET энг яхши нашри сертификати билан тақдирланади.

Илмий нашрлар, постер маъруза, тақдимотларни қуйидаги электрон манзилга юборинг:        iriskulovaelmira@emuni.uz

Шунингдек, Симпозиумнинг барча иштирокчиларига:        ISCSET -2022 иштирокчилари сертификатлари берилади.

Регистрация

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.