Тайёрлов курслари ҳақида маълумот

Регистратсия

Тингловчилар диққатига!

Еропа тиббиёт Университети 2021/2022 ўқув йили учун Тайерлов курслари очилиши ҳақида эълон қилади!

Тўлов-шартнома асосидаги тайёрлов курсларига 8-11-синф, ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари тингловчилар бўлиши мумкин. Ўқув дастурлар Европа тиббиёт Университетига кириш имтихонларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва чет эл мамлакатларининг етакчи тиббиёт олийгоҳларига имтиҳон топшириш учун тайёрлашга қаратилган.

Тайёрлов курсларига қабул август ойидан март ойигача давом этади. Гурухларда 10тадан 13тагача тингловчи бўлади.

Тайёрлов курсларининг мақсади:

Тингловчиларни ЕМУ кириш имтиҳонларига ҳамда давлат имтиҳонларига (ДТМ) тайёрлаш.

Мактаблар, академик лицейлар ва коллежлар ўқувчилари учун ЕМУ академик ҳаёти ҳақида маълумот олиш имкониятини яратиш;

Университет талабалари ҳаёти билан танишиш, бу эса ўз навбатида кейинчалик ЕМУда ўқиш жараёнига мослашишни осонлаштиради.

Курснинг афзалликлари:

Курс иштирокчиларига курсни тамомлаганлик тўғрисида сертификат берилади;

Тайёрлов курслари тингловчилари университетнинг ўқув материаллари ва ўқув жиҳозларидан фойдаланиш имкониятига эга.

Оралиқ назорат тестлари ҳар ой ўтказилади;

Кимё ва биология фанларидан яхши натижаларга эришган ва йил охиридаги якуний тестларда юқори балл олган курс иштирокчилари ЕМУ кириш имтиҳонларидан озод қилинади;

Якуний натижаларнинг шаффофлиги Университет томонидан кафолатланади;

Ўқув дастурлари:

Фанлар: Кимё, Биология, Инглиз ва Рус тиллари, Математика, Ўзбекистон тарихи.

Кимё / Биология - мажбурий фанлар.

Инглиз ва рус тиллари, Математика, Ўзбекистон тарихи – танлов фанлари

Тайёрлов курсларининг якуний имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тингловчилар камида иккита асосий фандан курсда қатнашишлари шарт.

Тингловчи ўқитиш тилини - рус ёки ўзбек тилларини, шунингдек, ўқиш учун қулай вақтни (соат 15:00-20:00 гача) танлаш ҳуқуқига эга.

Талабалар даражаси ва гуруҳи оралиқ тестлардан сўнг талабаларнинг билим даражасига қараб ўзгартирилиши мумкин.

Дарс вақти ва интенсивлиги:

Тайёрлов курслари бўлими бир йиллик (10 ойлик) дастурни таклиф қилади.

Машғулотлар ҳафтасига 3 марта, 80-120 дақиқадан ўтказилади.

Тайёрлов курсларида қатнашувчилар қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари керак:

Барча талабалар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва университетга ташриф буюрувчилар билан хушмуомала бўлиш;

Баланд овозда гаплашмаслик (шу жумладан телефонда), бақирмаслик, қўпол тутмаслик ва коридорлар бўйлаб югурмаслик керак;

Университетнинг мулки ва жиҳозларига, шахсий мулкини авайлаш ва Университет ҳудудида тозаликни сақлаш.

Талабалар тайёрлов курсларидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳиши билан;

академик қарздорлик учун;

ўқув интизомини, ички тартиб қоидаларини бузганлик, шу жумладан тўлиқ ўқиш курси учун 3 тадан ортиқ дарсга узрли сабабсиз қатнашмаганлик учун.

Тайёрлов курсларимизга қизиққан абитуриентлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн шаклни тўлдиришингиз керак:

ОНЛАЙН РЕГИСТРАЦИЯ







Контактларимиз:

Тел: +998(94) 456 33 66 +998(99) 056 33 66

электрон почта манзили: info@emuni.uz

Расмий веб-сайти: www.emuni.uz