Ташриф давомида делегатсия Университет инфратузилмаси, унинг амалдаги рақамли ечимлари билан танишди ва таълим тизимини рақамлаштиришнинг кейинги режаларини муҳокама қилдилар. Учрашув давомида илғор технологияларга асосланган таълим экотизимини яратиш ва EMU University талабаларига энг замонавий билим ва имкониятлардан фойдаланиш имконини бериш масалалари муҳокама қилинди.
Ишончимиз комилки, ушбу ҳамкорлик EMU University ривожланиши учун янги замин яратади ва Университетни таълим соҳасидаги инноватсияларнинг янги даражасига кўтаради.

