EMU Қўллаб қувватлаш фонди

Европа тиббиёт Университети таъсисчилари томонидан ЁШ ВА ИНТИЛУВЧАН ТАЛАБАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛОВЧИ ФОНД ташкил этилган

* Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган ҳар бир талаба маълум семестрдаги ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги бир семестр давомида бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин. Бунда ўзлаштиришнинг якуний ўртача кўрсаткичига қуйидаги ҳолларда қўшимча балл берилади:

•Конференсиялардаги иштироки, маъруза билан қатнашиши;•Олимпиадалардаги иштироки ва ғалабаси;•Назарий ва амалий соҳадаги рационализаторлик таклифлар киритиши;•Инновацион ишланмалар яратиш ва жорий этиш; •Стартаплар ишлаб чиқиш ва жорий этиш, танловларда совринларни қўлга киритиши.

**Фонд талаба томонидан унинг олдига қўйилган талаб ва вазифаларни бажарилишидан келиб чиққан ҳолда харажатларни 25%, 50%, 75% ёки 100% қоплаб беради.