Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

Университет ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот

XXI асрда турли хил саноат тармоқларининг ривожланиши, шу жумладан, тиббиётнинг жадал равишда ривожланаётганлиги, янги турдаги тиббиёт ускуналарнинг яратилаётганлиги ва эски турдагиларининг янгиланиши касалликларни даволаш ва ташхислаш усулларини такомиллаштирмоқда.

Юртимизнинг стратегик сектори сифатида тиббиёт ва тиббий таълимни жадал ривожлантириш учун, шунингдек, бу соҳада етакчи хаблар каторида бўлишга даъво қилаётган Ўзбекистон Республикасининг тиббий таълими, фан ва амалиётининг салоҳиятини юксалтириш учун халқаро талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш зарур.

Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги Қонун, шунингдек, 2022 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган №038700 лицензия асосида хусусий тиббиёт университети ташкил этилди. У халқаро стандартларга жавоб берадиган амалиёт билан яқин интеграцияда ташкил этилган таълим жараёнига, ўзининг ривожланган инфратузилмасига ва шахсий замонавий клиник базасига эга.

Университет Кенгаши

Университет кенгаши – Университетни умумий бошқарувини амалга оширувчи, доимий фаолият юрутувчи, сайланувчи, тақдим этувчи, коллегиал органдир.

Университет кенгашининг асосий йўналиши бўлиб, Университет ва унинг бўлинмаларини ривожи, ўқув, услубий илмий-тадқиқот, инновацион ривожданиш стратегиясини белшилаш хисобланади. Университетнинг асосий қонун чиқарувчи органи сифатида У, барча Университет фаолиятини таьминловчи асосий норматив хужжатларни қабул қилади.

Миссия ва қийматлар

EMU University нинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти, шунингдек, Европанинг аккредитациядан ўтган нуфузли муассасаларининг Ўзбекистонда тиббиёт сохасини ва тиббий таълимни ривожлантириш учун(шу жумладан, МДҲ давлатларида ҳам) устувор бўлган таълим дастурлари асосида юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашдир.

Университетнинг асосий вазифалари этиб:

  • юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахасисларни кенг миқёсда жалб этган ҳолда тиббиёт ва тиббий таълим соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш; юртимизнинг тиббий ташкилотлари учун кенг миқёсда тайёрлов, қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

  • ёш авлод учун замонавий, сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш ва кенгайтириш; профессор – ўқитувчилар, илмий ходимлар учун эса глобал илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун замонавий платформа яратиш;

  • дунёнинг етакчи тиббиёт олийгоҳлари билан кўп қиррали таълим ва илмий – тадқиқот ҳамкорликларни ташкил этиш белгиланган. 

Регистрация

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.