Тайёрлов курслари ҳақида маълумот

Medical foundation

Тингловчилар диққатига!

ЕМУ университети 2023/2024 ўқув йили учун тайёрлов курсларига қабул очилганини эълон қилади.

8-11-синф ўқувчилари, шунингдек лицей ва коллеж ўқувчилари тўлов шартнома асосида тайёрлов курсларида қатнашишлари мумкин. Ўқув дастурлари ЕМУ университети, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришга қаратилган.

Тайёргарлик курсларига қабул июл ойидан январ ойигача давом этади. Гуруҳларда 10тадан -13тагача абитуриент ўқиши мумкин.

05.08.2023 санасида бўлиб ўтган “Medical foundation” EMU Courses битирув имтиҳони натижаси

Medical foundation

Ўқув дастурлари:

Medical Foundation – бу ЕМУ университетига кириш учун тайёрлайдиган махсус дастур. Medical Foundation дастури университетнинг биринчи курс дастури асосида тузилган. Medical Foundation дастури орқали талабалар ЕМУ университети талабаси бўлиш учун ажойиб имкониятга эга. Курс тугагандан сўнг талабалар ички имтиҳон асосида грант ёки тўлов-контракт асосида талабаликга тавсия этиладилар.

Medical Foundation дастури фанлари:

– Кимё

– Биология

– Гистология

– Анатомия

– Физиология

Тайёргарлов курслари бир йиллик дастурни таклиф қилади-10 ой давом етади.

Кимё ва Биология ҳафтасига 2 марттадан.

Гистология, анатомия ва физиология ҳафтасига 1 марттадан

Дарсларнинг давомийлиги 120-150 минут.

Тайёргарлик курсларининг якуний имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқига ега бўлиш учун талабалар Medical Foundation дастурида ўқишни якунлашлари керак.

Талаба ўқитиш тилини-рус ёки ўзбек тилини танлаш ҳуқуқига ега. Талабалар даражаси ва гуруҳи оралиқ тестлардан сўнг талабаларнинг билим даражасига қараб ўзгартирилиши мумкин.

Ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ўқувчининг академик кўрсаткичлар ва билимлар тест кўринишида синўвдан ўтказилади

Давлат тиббиёт олийгохлари учун тайёргарлов курслари:

Фанлар:

-Кимё

-Биология

Математика

-Тарих

-Рус тили

Кимё ва биология дарслари ҳафтасига 3 мартта ўтказилади.

Мажбурий фанлардан дарслар ҳар якшанба куни ўтказилади.

ОНЛАЙН РЕГИСТРАЦИЯ

    Контактларимиз:

    Тел:
     +998(33) 456 0037
     +998(78) 1470007 (012) ички рақам

    Электрон почта манзили: info@emuni.uz

    Расмий веб-сайти: www.emuni.uz

    Оступ заголовка

    Регистрация

    Шартнома асосида ўқишга кириш

    ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
    (биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

    Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

    1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

    Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

    1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

    а) диплом;

    б) паспортнинг асли.

    1. Бевосита ўтиш керак:

    а) шахс идентификацияси;

    б) мажбурий тиббий кўрик.

    1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
    2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

    Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

    Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

    Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

    Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

    *Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

    **Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

    ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

    ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
    (биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

    Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

    1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

    а) диплом;

    б) паспортнинг асли.

    1. Бевосита ўтиш керак:

    а) шахс идентификацияси;

    б) мажбурий тиббий кўрик.

    1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
    2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

    Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

    Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

    Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

    Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.