Асосий

EMU UNIVERSITY

CSS for "Наши преимущества"

Ғайбуллаев Асилбек Асадович

EMU University ректори
Тиббиёт фанлари доктори, Профессор

EMU UNIVERSITY РЕКТОРИ МУРОЖААТИ

Хурматли талабалар!

Сиз Европа талабларига жавоб берадиган замонавий, инновацион ва юқори сифатли тиббий таълим олиш учун энг яхши шароитлар яратилган Университетимизга ўқишга кириб, тўғри танлов қилдингиз! Энди шифокорлик касбини муваффақиятли эгаллаш истиқболи сизнинг қобилиятингиз, матонатингиз ва меҳнатингизга боғлиқ, чунки Янги Ўзбекистонга энг юқори халқаро стандартлар асосида тайёрланган мутахассислар керак. Сизлар, бўлажак шифокорлар, мамлакатимизнинг Учинчи Ренессанс даврининг ижодкорларига айланишингизга чин дилдан умид қиламан!

Ғайбуллаев Асилбек Асадович

EMU University ректори
Тиббиёт фанлари доктори, Профессор

Бизнинг Афзалликларимиз

Таълим сифатини назорат қилишнинг автоматлаштирилганлиги
Ўқув аудитория ва лабораторияларнинг замонавий ускуналар билан таъминланганлиги
Кампуснинг қулай жойлашганлиги (хаммаси бир кампусда жойлашганлиги)
⠀⠀Мутлақо эркин форма⠀⠀
Таълим жараёнига нуфузли чет эл клиникалари ва университетларидан илғор мутахассисларни жалб этиш
Таълимнинг илк босқичларидан тиббиёт амалиётига жалб этиш
Тўлиқ автоматлаштирилган университет
Мослаштирилган Европа баҳолаш тизими ва таълим бериш услуби

Акрамова Нозима Акрамовна

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, кафедра профессори EMU University ўқув ишлари бўйича биринчи проректор

EMU UNIVERSITY(нинг) МИССИЯСИ

EMU University нинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти, шунингдек, Европанинг аккредитациядан ўтган нуфузли муассасаларининг Ўзбекистонда тиббиёт сохасини ва тиббий таълимни ривожлантириш учун(шу жумладан, МДҲ давлатларида ҳам) устувор бўлган таълим дастурлари асосида юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашдир.

Акрамова Нозима Акрамовна

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, кафедра профессори EMU University ўқув ишлари бўйича биринчи проректор

Университет янгиликлари

Янгиликлар

EMU Universityда “Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси” номли тадбир бўлиб ўтди.

2023 йил 17 ноябрь куни EMU Universityда “Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Шаддод қизлар”, “Хон атлас” ва “Ўзбегим” жамоалари

Батафсил
Янгиликлар

“EMU University” талабалари “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида фаол иштирок этишди

2023 йилнинг 14 ноябр куни соат 14.00да Тошкент шаҳрида жойлашган Ёшлар ижодиёт саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови бўлиб ўтди. Бу танловда EMU University 2023-2024-йил

Батафсил

Батафсил маълумот олиш учун алоқа маълумотларингизни қолдиринг ва биз Сиз билан боғланамиз

0 +
Ўқитувчилар
0 +
Талабалар
0 +
Факультетлар
0 +
Симуляцион марказлар
0 +
Лабораториялар
0 +
Ўқув хоналари
0 +
Давлат гранти
0 +
Таъсисчи гранти
0 +
Клиник базалар

Бизнинг шерикларимиз

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.