Ташриф жараёнида талабалар хиёбонда жойлашган музейга ташриф буюриб, адабиётнинг йирик намоёндалари Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Ойбек сингари атоқли адабиётимиз вакиллари хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуаларини кўздан кечирдилар. Ўзбек тили ва адабиётининг ривожига улкан ҳисса қўшган халқимизнинг буюк шоир ва ёзувчилари ҳайкаллари ўрнатилган азиз маскан – Адиблар хиёбонида ўтказилган маънавий тарғибот тадбири талабаларда ўзгача таассурот қолдирди.