Клиника

Университетнинг кўп тармоқли клиникасига ҳуш келибсиз!

Университет клиникасини ташкил этишнинг мақсади

Беморларимизни даволашда кўмплекс ёндошув ва уларни тўлиқ назорат қилишнинг замонавий тизими.
Кўп йиллик тажрибага эга юқори малакали шифокорларни клиник амалиётга ва таълим жараёнигажалб этилганлиги
Касалликни ташҳислаш ва даволашнинг юқори технологик ускуналар ёрдамида амалга оширилиши
Эстетик ва косметик тиббиётнинг даволаш билан чамбарчаслиги

Батафсил маълумот олиш куйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг

998(78) 147-00-44

Университет клиникаси қуйидаги йўналишлардаги юқори малакали хизматларни амалга оширади:

Урология
Кардиология
Неврология
Гинекология
ЛОР
Стоматология
Косметология
Барча турдаги ташҳислаш усуллари
Урология
Кардиология
Неврология
Гинекология
ЛОР
Стоматология
Косметология
Барча турдаги ташҳислаш усуллари

Батафсил маълумот олиш куйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг

998(78) 147-00-44

Клиника структураси

Аловуддинов Шамшодхужа Дилшодович

Директор “Clinic of EMU”

Юлдашев Рауф Расулджанович

Лор шифокори

Аловуддинов Аббосхужа Абдуносирович

Практикующий врач-стоматолог в Clinic of EMU

Аловиддинов Шамшодхужа Дилшодович

Врач-стоматолог в Clinic of EMU

Тагаева Диера Гафуровна

Невролог Clinic of EMU

Ширинова Шахло Исомовна

Офтолмолог Clinic of EMU

Боймурзаев Улугбек Янгибоевич

Врач – стоматолог в Clinic of EMU

Рузметова Гузал Мэлсовна

Врач – Уролог в Clinic of EMU

Турсунова Нозима Султановна

Врач – Кардиолог в Clinic of EMU

Собитжонов Музаффар Муродович

Администратор “Clinic of EMU”

Шарипова Умида Султановна

Врач – Кардиолог в Clinic of EMU

Мамаджонова Диера Файзуллаевна

Врач лаборатория “Clinic of EMU”

Сундикова Феруза Аллбаевна

Врач гинеколог “Clinic of EMU”

Курбонбоева Гулнора Юсупжоновна

Старший медсестра Clinic of EMU

Нуриддинова Мадина Дилшодовна

Медсестра Clinic of EMU

Мирзараимова Зиеда Шухратовна

Медсестра в Clinic of EMU

Мутанбоева Азиза Орифжоновна

Медсестра Clinic of EMU

Хакимова Фарида Хусан кизи

Медсестра Clinic of EMU

 

Регистрация

Шартнома асосида ўқишга кириш

ЕТУ университетига қабулнинг иккинчи босқичи
(биринчи семестер учун тўлов-шартнома асосида* ўқишга очиқ қабул)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Университет сайтида регистрациядан ўтиш ва ўзингиз ҳақингизда маълумотлар қолдириш);

Шундан сунг сизнинг почтангизга Университетга ҳужжатлар билан келишингиз лозим бўлган вақт кўрсатилган билдиришнома юборилади.

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (ЕТУ тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитурентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) абитуриентлар уларни оширилган шартнома асосида Университет талабалари қаторига киритиш учун Университет раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин**

*Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

**Университет раҳбарияти томонидан абитурентнинг аризаси маъқуллангандан сўнг биринчи ўқув йили учун шартнома тўловининг икки баробари миқдорида бир марталик тўлов (супер контракт) амалга оширилади.

ГРAНТ ЎРИНЛAРИГA

ЕТУ университетига қабулнинг биринчи босқичи
(биринчи семестерда грант асосида ўқиш учун)

Сиз ҳужжатларни қуйидаги тартибда топширасиз:

  1. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) диплом;

б) паспортнинг асли.

  1. Бевосита ўтиш керак:

а) шахс идентификацияси;

б) мажбурий тиббий кўрик.

  1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган 1 БҲМ миқдорида тўлов қилиш (EMU тайёрлов курслари абитуриентларига 50% чегирма берилади).
  2. Кириш имтиҳонлари топширилади (имтиҳоннинг аниқ санаси ва вақти ҳар бир абитуриентга почтадан хат юбориш орқали ёки ҳужжатларни топшириш пайтида абитуриент қолдирган телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали эълон қилинади).

Имтиҳон натижаларини эълон қилиш

Имтиҳондан сўнг абитуриентлар рўйхати тўпланган балларни энг юқоридан пастгача ҳисобга олган ҳолда тузилади, сўнгра имтиҳон натижалари Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитурентлар тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини Университет қабул комиссиясига топширишлари шарт.

Кириш балларини тўпламаган (Университетга қабул квотасидан ташқари қолган) ЕМУ тайёрлов курсларининг абитурентларига қабулнинг иккинчи босқичига ҳужжатларни қайта топшириш ёки оширилган шартнома асосида ўқиш имконияти берилади.