Силезия академияси 2003 йилда Полша миллий таълим вазирининг қарорига биноан очилган. Бу Силезиядаги биринчи хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, қуйидаги мутахассисликлар бўйича бакалавриат дастурларини таклиф этади: Тиббиёт, архитектура, интерер дизайни, қурилиш, фазовий ривожланиш, дизайн, графика, режиссёрлик, журналистика ва ижтимоий коммуникатсиялар.
Учрашувда талабалар ва ўқитувчиларнинг академик ҳаракатчанлигини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қўшма факултетлар очиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Делегатсия аъзолари университет ва клиниканинг ўқув жараёни, инфратузилмаси билан ҳам танишди. Учрашув якунида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.