14 мартда ЕМУ университетига OPASKA (Германия) Бош директори, Professor Алексей Свердлов ташриф буюрди.
OPASCA-тиббий хизмат сифатини, мутахассислар салоҳиятини ошириш ва беморларнинг соғлиғини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш жараёнларини рақамлаштиришга бағишланган ташкилот.
Ташриф давомида Германиядаги ЕМУ коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш имкониятлари, шунингдек, қўшма таълим дастурларини ташкил етиш масалалари муҳокама қилинди.